Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

بسـم الله الرحمن الرحي

ШИРКАТ ҲУКМЛАРИ

Исломдаги ширкат

Ширкатнинг луғавий маъноси икки ёки ундан ортиқ улушнинг бир-биридан ажралмайдиган даражада аралашувидир. Шаръий маъноси эса икки ёки ундан ортиқ шахснинг фойда кўриш мақсадида бирон-бир молиявий ишни қилишга келишиб, тузган битимларидир. Бошқа битимлар каби ширкат битими ҳам таклиф ва қабулни тақозо қилади. Яъни, бир тараф, фалон ишда сиз билан шерик бўлдим, деса, иккинчи тараф, қабул қилдим, розиман, дейди. Айнан шу лафз айтилиши шарт эмас. Гап - маънода. Яъни, таклиф ва қабул бир тарафнинг нариги тарафга оғзаки ёки ёзма тарзда маълум бир нарсада шерик бўлишни таклиф қилиши, иккинчи тарафнинг эса шу таклифни қабул қилиши билан амалга ошади. Фақат шерик бўлишга келишишнинг ёки шерикчилик учун мол беришга келишишнинг ўзи ҳали битим ҳисобланмайди. Битим бир нарсада шерик бўлишнинг маъносини ўз ичига олиши шарт. Ширкат битимининг тўғри бўлиши учун битим тузилаётган нарса тасарруф бўлиши ва бу тасарруф ваколатни қабул қиладиган бўлиши шарт, токи тасарруфдан олинган фойда улар ўртасида муштарак бўлсин.


Ширкат жоиз амалдир. Чунки Пайғамбар с.а.в. пайғамбар бўлиб юборилган пайтларида одамлар шу иш билан шуғулланардилар. У киши эътироз билдирмадилар. Эътироз билдирмаганлари, яъни тасдиқлаганлари ширкатнинг жоизлигига шаръий далилдир.


Бухорий Сулаймон ибн Абу Муслимдан ривоят қилади: «Абу Минҳолдан қўлма-қўл (нақд) пул алмаштириш хусусида сўраган эдим, у шундай деди: Мен бир шеригим билан бир нарсани қўлма-қўл (нақд) ва насияга сотиб олдим. Шу пайт Барро ибн Озиб келиб қолди. Ундан бу ҳақда сўраган эдик, у мен ҳам шеригим Зайд ибн Арқам билан шундай иш қилиб, Пайғамбар с.а.в.дан у ҳақда сўраганимизда, 


«مَا كَان يَدًا بِيَدٍ فَخُذُوهُ وَمَا كَانَ نَسِيئَةً فَرُدُّوهُ» 
«қўлма-қўл (нақд)ини олинглар, насиясини қайтаринглар», деган эдилар, деди». Бу ҳадис мусулмонларнинг ширкат билан шуғулланганларини, Пайғамбар с.а.в.нинг эса бунга эътироз билдирмаганларининг, тасдиқлаганларини кўрсатиб турибди. Абу Довуд Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай дедилар:

 

2-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143